Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:45

Цукерберглар Facebook акцияларининг 99 фоизини хайрияга беради


Зукерберглар оиласининг 1 декабрь куни Facebook фойдаланувчиларига тақдим этилган сурати.
Зукерберглар оиласининг 1 декабрь куни Facebook фойдаланувчиларига тақдим этилган сурати.

1 декабрь куни туғилган илк фарзанди – қизалоқ Максга атаб ëзилган мактубида Facebook асосчиси ва етакчиси Марк Цукерберг ва унинг хотини Пристилла ўз фарзандининг яхшироқ¸ соғломроқ дунëда яшашига ҳисса қўшиш учун Facebook акцияларининг ўз ихтиëридаги қиммати 45 миллиардлик 99 фоизинихайрия ишларига сарфлашини билдирди.

Бугунга келиб фойдаланувчилари сони 1 миллиарддан ошиб кетган Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси ва акцияларининг асосий эгаси бўлган 31 яшар Марк Цукерберг биринчи фарзандлик бўлди.

1 декабрь куни дунëни қизлик бўлганидан хабардор қилган эр-хотин Цукерберглар¸ Facebook орқали янги чақалоққа ëзилган каттагина мактубни ҳам эълон қилдилар.

“Онанг ва мен сен бизга келажак учун берган умидни тасвирлашга ҳозирча ожизмиз. Ҳамма ота-оналар каби¸ биз ҳам сенинг бугунгидан кўра яхшироқ дунëда катта бўлишингни истаймиз. Эртанги дунëнинг бугунгидан яхшироқ бўлиши учун биз ҳам қўлимиздан келганини қиламиз. Буни фақат сени жуда яхши кўрганимиз учунгина эмас¸ балки келажак авлодлар олдида маънавий бурчимиз борлиги учун ҳам қиламиз”¸ деб ëзилади ушбу эҳтиросли мактубда.

Инсон ҳаëти қаердалигидан қатъий назар бир хил қадрланмоғи кераклиги таъкидланилган мактубда Цукерберглар¸ бугунги ва эртанги авлодлар ҳаëтининг соғломроқ¸ бахтлироқ ва узоқроқ бўлиши учун давосиз дардларга даво топиш¸ ҳамманинг турли ғоя ва имконларга бирдек боғланиши¸ билим ва маърифат олиш имконини таъминлаш¸ қашшоқлик ва очликка барҳам бериш лозимлигини айтадилар.

Бу ишларни қилиш учун эса¸ чақалоқ Макснинг ота-онаси ўз умрлари давомида ихтиëрларидаги Facebook акцияларининг 99 фоизини сарфлашни ваъда қилдилар.

Иккаласи ҳам бола парвариши учун таътилда бўлган Цукерберглар бу улкан лойиҳа тафсилотларини келаси ойлар ичи очиқлашни билдирдилар.

Марк ва Пристилла Цукербергларнинг бу мактубда¸ айниқса¸ 45 миллиард долларлик бойлигини хайрия ишларига сарфлаш ҳақидаги баëноти 2 декабрь куни дунë миқëсидаги бош хабарлардан бирига айланди.

Цукербергнинг¸ Билл Гейтс¸ Уорен Бафет ва Давид Паккард каби ўз бойлигининг асосий қисмини хайрия лойиҳаларига қолдиришга қарор қилган америкалик миллиардерлардан фарқли бу тўхтамга қариб¸ ўлим арафасида эмас¸ айни ëшлигида келгани¸ айниқса¸ шов-шувга сабаб бўлди.

XS
SM
MD
LG