Линклар

OzodMikrofon: Каримов ҳақ, қиз узатиш ишларига прокуратура аралашсин!


Президентнинг қизларни турмушга бериш ёши 19-20 ёшдан кам бўлмасин, деган кўрсатмасига муносабат билдирган ўзбекистонлик 45 яшар шифокор бу фикрини қувватлади. Унинг фикрича, биринчидан мажбурий таълимни тугатиш ёши 18-19 ёшга узайгани боис, аҳолининг каттагина қисми бунга рози. Иккинчидан, у ҳукуматнинг бу каби зўравонликларга кўниб қолган.

OzodMikrofon эшиттиришига фикр билдирган айрим ўзбекистонликлар мамлакатда қизни эрта бераётганлар кўплиги, бунинг оқибатида ёш оилалар орасида ажралишлар кўпайгани ҳақида фикр билдирмоқда.

Булардан бири андижонлик 45 яшар Абдуллоҳ акадир. У икки қизни тарбиялаётгани, улар турмуш ёшига яқинлашиб қолганини айтди.

- Мен докторман, мен учун қизларни узатишнинг энг яхши ёши 23 ёш. 23 ёшда қизлар ҳам физиологик ва ҳам ақлан турмушга тайёр бўлади. Мен ўз қизларимни 23 ёшдан эрта бермоқчимасман. Президентнинг гапи ҳам тўғри, бу масалага аралашиш керак. Чунки, ҳар хил ота-оналар бор, - дейди Абдуллоҳ ака.

Қуйида у киши билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:

XS
SM
MD
LG