Линклар

Қозоғистон Ўзбекистонга йил бошидан буён 1 млн тонна дон экспорт қилди


Жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида Қозоғистон Ўзбекистонга 1 миллион тоннадан ортиқ буғдой экспорт қилган.

Бу ҳақда маълумот тарқатган Қозоғистон Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитасига кўра, Ўзбекистон Қозоғистондан импорт қилган буғдой қиймати қарийб 167 миллион долларга тенг бўлган.

Қўмита Ўзбекистонга экспорт қилинган буғдой ҳажми 2014 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 40 фоизга, қиймати бўйича эса қарийб 43 фоизга ошганини қайд этади.

Ўзбекистондан ташқари қозоқ буғдойини катта ҳажмда Тожикистон, Қирғизистон, Эрон, Италия, Озарбайжон, Хитой, Афғонистон ва Туркия каби мамлакатлар сотиб олган.

XS
SM
MD
LG