Линклар

Орттирилган иммун тақчиллиги синдроми (ОИТС) касаллигига қарши кураш республика маркази очиқлаган маълумотларга қараганда, Ўзбекистон бўйлаб 2015 йилнинг 1 ноябригача Одам иммун тақчиллиги вируси (ОИТВ) ташҳиси қўйилган 32743 бемор қайд этилган, булардан 57 фоизи эркаклардир.

Айтилишича, Ўзбекистонда ҳар йили 100 минг кишидан 13 нафари ёки мамлакат бўйлаб 4 минг киши ОИТВ юқтиради.

1 декабрь ОИТСга қарши Халқаро кураш куни муносабати gazeta.uz сайти эълон қилган материалда ОИТС касаллигига қарши кураш республика маркази директори Нурмат Отабековнинг мана бу гаплари келтирилган:

“ОИТВга чалинганларнинг тўртдан бир қисми меҳнат муҳожирларидир. 2009 йилдан буён текширувдан ўтган 316 минг меҳнат муҳожирининг 609 нафарида ОИТВ аниқланган”, деган ОИТС касаллигига қарши кураш республика маркази директори.

XS
SM
MD
LG