Линклар

logo-print

Олий Мажлис Сенати 3 декабрь куни бошланган ялпи мажлисида 2016 йил учун давлат бюджетини Ички ялпи маҳсулотнинг 1 фоизи ((2,2 трлн. сўм) камомад билан тасдиқлади.

Бу ҳақдаги хабарларга кўра, бюджетнинг кирим қисми 40,5 трлн. Сўмни, чиқим қисми эса, 42,7 трлн. Сўмни ташкил қилади.

Айтилишича, давлат бюджетидан қилинадиган сарф-ҳаражатларнинг 59,2 фоизи ижтимоий соҳага ҳамда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга, 10,8 фоизи иқтисодиётга, 5,1 фоизи марказлаштирилган инвестицияларга йўналтирилади.

Келаси йилги бюджетга оид хабарларда куч ишлатар тизимлар ва давлат аппаратини ушлаб туриш учун қилинадиган сарф-ҳаражатлар тўғрисида маълумот берилмаган.

XS
SM
MD
LG