Линклар

Мордовияда 23 яшар ўзбекистонлик аёлни зўрлаганликда айбланмоқда


Россиянинг Мордовия республикаси маркази Саранск шаҳрида бир аёлни зўрлаганликда айбланаётган 23 яшар ўзбекистонлик устидан суд жараёни бошланиши кутилмоқда.

Бу ҳақдаги хабарда айтилишича, жорий йил 5 сентябрида ўзбекистонлик йигит 27 яшар аёлни зўрлаган.

Аёлнинг полицияга айтишича, аёл ўзбекистонлик йигит билан тунги клуб ёнида танишган. Икковлон кўча бўйлаб сайр қилишга чиққан ва бироздан сўнг аёлнинг Большевисткая кўчасидаги уйи ёнига етгач, йигит унга ташланиб зўрлаган.

Тез орада йигит қўлга олинган ва унинг устидан жиноят иши очилган.

Ўзбекистонликнинг исм-фамилияси ва шахсига оид бошқа маълумотлар хабар қилинмади.

XS
SM
MD
LG