Линклар

logo-print

Ўзбекистон Сенати ҳукуматнинг иш ўринлари яратиш дастурини тасдиқлади


Ўзбекистон Сенати биноси.

Ўзбекистон Сенати биноси.

Ўзбекистон сенаторлари Вазирлар маҳкамасининг 2016 йилда аҳолини иш билан таъминлаш дастурини тасдиқлади.

Маҳаллий матбуотнинг пайшанба куни хабар беришича, дастурда 2016 йил давомида Ўзбекистонда 992 минг 700 одам иш билан таъминланиши назарда тутилган. Уларнинг 511 минг 500 нафари таълим муассасалари битирувчиларидир.

Ҳукумат дастурида ишчи ўринлари яратилишида кичик бизнес ролини ошириш назарда тутилган. Дастурда Ўзбекистонда оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ривожлантириш, битирувчиларни ишга олган тадбиркорлар учун кредит олишни енгиллаштириш чоралари қайд этилгани хабар қилинди.

Айни пайтда Ўзбекистонда иш ҳақининг озлиги ёки иш йўқлиги туфайли ўзбекистонликларнинг кўпчилиги хориж давлатларига меҳнат муҳожирлигига кетишга мажбур бўлмоқда.

Россия Федерал миграция хизмати эълон қилган рақамларга қараганда, 2015 йил 4 октябрь ҳолатига кўра, Россияда расман рўйхатга олинган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони 2 миллион 29 минг 945 кишини ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG