Линклар

Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирлар нуфузи бир йилда 17,3 фоизга қисқарди


Россияда кейинги бир неча ой ичида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари сони қисқармоқда. Айни пайтда, CA-News агентлигига кўра, қирғизистонлик муҳожирлар сони ошаётгани кузатилмоқда. Кузатувчилар бу ҳолатни Қирғизистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига қўшилгани билан изоҳлашмоқда.

Россия Федерал миграция хизмати эълон қилган рақамларга кўра, ноябрь ойида ўзбекистонлик муҳожирлар нуфузи 7,4 фоизга қисқарган. Тожикистонлик мигрантлар 7,3 фоизга камайган.

Бир йил аввалгига солиштирганда ўзбекистонлик муҳожирлар сони 17,3 фоизга, тожикистонликлар сони эса 14,8 фоизга камайгани айтилмоқда.

Лекин шу билан бирга Қирғизистондан Россияга борган фуқаролар сони ноябрь ойида 4,3 фоизга ошган.

Расмий маълумотларга кўра, Россияда 2 миллиндан ошиқ ўзбекистонлик меҳнат муҳожири бор.

XS
SM
MD
LG