Линклар

Зарафшонда собиқ совет даврига доир яна бир ёдгорлик демонтаж қилинди


“Чўлқуварларга шон-шарафлар” ўрнига стелла шохсупаси устига “Биздан озод ва обод Ватан қолсин”, деган ёзув ўрнатилди

“Чўлқуварларга шон-шарафлар” ўрнига стелла шохсупаси устига “Биздан озод ва обод Ватан қолсин”, деган ёзув ўрнатилди

Ўзбекистонда собиқ совет даврига оид яна бир ёдгорлик олиб ташланди. Uzmetronom нашрининг хабар қилишича, Навоий вилояти Зарафшон шаҳрига кираверишда йўлга ўрнатилган “Чўлқуварларга шон-шарафлар” (“Слава покорителям пустыни”) ёзуви туширилган стелла демонтаж қилинган.

Бунда стелла шохсупаси жойида қолдирилиб, устига “Биздан озод ва обод Ватан қолсин”, деган ёзув ўрнатилган.

Uzmetronom нашри мазкур стелла 1958 йилда Навоий шаҳри ва Навоий тоғ-металлургия комбинатини қуриш тўғрисидаги собиқ СССР ҳукумати қарорига бағишлаб ўрнатилганини эслатади.

Ўзбекистонда собиқ совет даврига доир ёдгорликлар ва топонимик номларни олиб ташлаш кўп йиллардан бери амалга оширилади.

Шу йил бошроғида Ангрен шаҳрида Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага бағишланган ёдгорлик бузиб ташланган эди.

XS
SM
MD
LG