Линклар

Марказий Осиë президентлари мавсумий ақлдан оздими?


Президент Ислом Каримов Ўзбекистон Мустақиллик байнами маросимида рақсга тушмоқда

Президент Ислом Каримов Ўзбекистон Мустақиллик байнами маросимида рақсга тушмоқда

1 декабрь куни Қозоғистонда биринчи президент Нурсултон Назарбоев куни умумхалқ байрами сифатида нишонланди. Марказий Осиёдаги яна бир президент¸ туркманлар Орқатоғ, дея сийлайдиган Қурбонқули Бердимуҳаммедов 4166 кишига қўшилиб қўшиқ айтди. Тожикистондаги оқсоқоллар Бадахшондаги шаҳарлардан бирига Раҳмонобод деб ном қўйиш ташаббуси билан чиқишди. Тожикистон парламенти эса мамлакат президентига “Пешвои миллат” рутбасини бериш устида ишламоқда.

Қозоғистон тарихидаги биринчи ва амалдаги президент Нурсултон Назарбоев шаънига мақтовлар, табрикларни ўз ичига олган тадбирлар мамлакат бўйлаб ташкил қилинди. Қўю-йилқилар сўйилиб, элга ош тарқатилди. Исми Нурсултон бўлган 30 яшар йигитларга саруполар берилди. Махсус ташкил қилинган сайт орқали бир миллионга яқин киши қозоқ элбошисига севгию садоқатини изҳор қилди.

Бу кундаги тадбирларнинг асосий мазмуни амалдаги президентни улуғлашдан иборат бўлади.

Марказий Осиёдаги яна бир президент - туркманлар Орқатоғ, дея сийлайдиган Қурбонқули Бердимуҳаммедов президенти 4166 кишига қўшилиб қўшиқ айтди.

Туркманистон президенти қаламига мансуб экани иддао қилинадиган “Олға, фақат олға, менинг суюкли юртим - Турманистоним” қўшиғи энг кўп ашулачи жўр бўлиб айтган қўшиқ сифатида Гиннес рекордлар китобига кирди.

Туркманистоннинг Мари шаҳрида кенглиги 70 метр, баландлиги 35 метр бўлган туркман ўтови шаклидаги улкан концерт залида 4166 ашлулачи тарафидан ижро этилган бу қўшиқ президентга мақтовнинг гигант кўриниши сифатида рекорд урди.

Тожикистондаги оқсоқоллар Тоғли Бадахшондаги шаҳарлардан бирига Раҳмонобод, деб ном қўйиш ташаббуси билан чиқишди. Тожикистон парламенти эса мамлакат президентига “Пешвои миллат” (Миллат пешвоси) рутбасини бериш устида ишламоқда.

Ўзбекистондаги Туркистон газетаси мамлакат президенти Ислом Каримовни “Тинчлигимиз гавҳарини асровчи подшоҳ” деб атади. Президентнинг ўзи эса “айтган сўзим¸ айтилган онида қонун тусини олади” деган фикрга келгандек тасаввур пайдо бўлди.

Ўзбекистон оила кодексида аёлларнинг никоҳ ёши 17 ёш, деб белгиланганига қарамасдан, мамлакат президенти Каримов қизлар фақат 20 ëшдан кейин эрга тегсин деган талабни қўйди.

Президент билан бир неча марта учрашган асли самарқандлик журналист Анвар Усмонов бу гапни эшитгач Ислом Каримовни "қариб¸ мияси суюлиб маразм касалига йўлиққан чол", дея Озодликдаги Қурултой дастурининг мавзусини белгилади.

- Бу нима гап. Қонун бир ëқда қолиб мен ўзим хон кўланкам майдон демоқчими?Пайғамбар бўлмасам ҳам гапим қонун демоқчими. Э, тўғрисини айтсам, ҳамшаҳар президент қариб ақлдан озибди¸- деди суҳбатдош.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG