Линклар

Dobersek Engineering Олмалиқ комбинатида мис эритиш печларини қурмоқда


Германиянинг Dobersek Engineering GmbH ширкати олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатининг мис ишлаб чиқариш линияларини модернизациялашга киришди.

Бу ҳақда комбинат раҳбари Александр Фарманов журналистларга маълум қилди.

Dobersek Engineering GmbH ҳозирда комбинатда йилига 17 минг тонна мис ишлаб чиқариш қувватига эга печлар қурилмоқда.

Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати Ўзбекистонда ягона мис ишлаб чиқарувчи ширкат ҳисобланади.

Шунингдек, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган кумушнинг 90 фоизи, олтиннинг 20 фоизи айни комбинат ҳисобига тўғри келади.

XS
SM
MD
LG