Линклар

Тошкентдаги UZINFOCOM марказининг билдиришича, Ўзбекистоннинг UZ миллий зонасида рўйхатдан ўтган доменлар сони 25 мингдан ошган.

Бу рақам ўтган йилнинг айни даврига қараганда 24 фоизга кўпдир. Шу йил бошида мазкур зонадаги доменлар сони 19 мингдан кўпроқ бўлган.

UZ зонасидаги доменларнинг 45 фоизи жисмоний шахсларга, 55 фоизи юридик шахларга тегишлилиги айтилмоқда.

Доменларнинг 88 фоизи Ўзбекистон резидентлари номига рўйхатга олинган.

Ўзбекистонда Интернет, айниқса UZ миллий зонасида рўйхатдан ўтган доменлар қаттиқ назорат остига олингани айтилади.

Кўплаб веб-сайтларга мамлакат ичкарисида тўсиқ қўйилган. Интернетдаги Skype ва шу каби сўзлашув сайтлари бир неча ойдан бери ишламаяпти.

Ўзбекистон ҳар йили "Чегара билмас мухбирлар" ташкилотининг "Интернет душманлари" бўлган мамлакатлар рўйхатида тилга олинади.

XS
SM
MD
LG