Линклар

logo-print

Президент Каримов: Ҳар бешинчи шикоят ИИВ ходимлари устидан бўлмоқда


Ўзбекистон Конституциясининг 23 йиллигига сўзлаган нутқида президент Каримов мамлакатда ички ишлар органлари ходимлари ишини тартибга солувчи қонун йўқлигини тан олди.

Gazeta.uz сайти Ислом Каримовнинг 5 декабрь куни Тошкентдаги Форумлар саройида ўтказилган йиғинда қилган нутқидан келтирган иқтибослардан бирида шундай дейилган:

"... ҳозирги пайтгача ички ишлар органлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятини тартибга соладиган қонуннинг йўқлигини нормал ҳолат, деб бўлмайди. Биринчи галда қонун устиворлиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш учун зудликда уларнинг (Ички ишлар органлари ходимларининг - таҳр.) мақоми, формаси ва иш услубини аниқлаш ҳамда тузатишлар киритиш лозим", деган президент Каримов.

Хабарга кўра, президент Каримов 5 декабрь оқшомида қилган танатанали нутқининг асосий қисмини қонун бузилишлари ва бунинг олдини олишга қаратган.

9 ой ичида аҳолидан амалдорлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва назорат органларига оид тушган 500 шикоятнинг ҳар бешинчиси ички ишлар ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан эканини қайд этган.

Хусусан, ўзбек милицияси фаолиятини тартибга солувчи ва бу орган устидан назоратни таъминловчи қонун мавжуд эмаслиги мустақиллик йилларидан буён фуқаролик жамияти фаоллари, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ҳамда халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар томонидан айтиб келинар, аммо бунга Ўзбекистон ҳукумати ва президенти томонидан жиддий муносабат билдирилмаган эди.

XS
SM
MD
LG