Линклар

Президент Каримов Ўзбекистон Бош прокуратураси устидан назорат кучайишини билдирди


Ўзбекистон Конституциясининг 23 йиллигига сўзлаган нутқида президент Ислом Каримов 2015 йилнинг 9 ойи ичида прокуратура ва Бош прокуратура ходимлари устидан 426 та шикоят тушганини билдирди.

Бу шикоятлар текшируви жараёнида 45 ходим ҳайфсан олган, 22 ходим лавозимидан бўшатилган, 33 ходим прокуратура органларидан чиқарилган.

"Шу боис, Олий Мажлис Сенати қисқа муддат ичида аслида прокуратуранинг фаолияти қонунийлиги ва бу фаолият устидан назоратни кучайтириш масаласини кўриб чиқиши лозим", деб таъкидлаб ўтган президент.

Ўзбекистон президенти Конституция куни муносабати билан шу вақтга қадар қилган чиқишларида Ўзбекистон ИИВ ва прокуратура органлари фаолияти ҳақида бу қадар жиддий нуқт сўзлмаган эди.

Ўзбекистон президентининг бу нутқи ортидан Ўзбекистон ИИВ, МХХ, суд ва прокуратура органларида жиддий ислоҳотлар бошланиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG