Линклар

Ноябрь ойида Тошкентдаги уй-жой бозорида нархлар 3 фоизга арзонлади.

Газете.uz нашрига 6 декбарь куни CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш ширкати тақдим этган таҳлилда айтилишича, ноябрь ойида кўп қаватли уйлардаги хонадонларнинг бир квадрат метри нархи ўртача 686 шартли бирликни ташкил қилган. Октябрь ойида эса бу нарх 708 шартли бирликка тенг бўлган.

Таҳлилда айтилишича, ноябрь ойида Тошкентнинг 11 туманидан 10тасида квартиралар нархи 3 фоизга арзонлагани кузатилган.

Тошкентнинг марказий қисмида эса нарх 1 фоизга тушган ва ўртача бир квадрат метр учун 876 шартли бирликни ташкил қилган.

Сергели ва Бектемир туманларида эса квартираларнинг 1 квадрат метри 532 шартли бирликда баҳоланган. Бу Тошкент туманлари ичида энг паст кўрсаткичдир.

Тошкентнинг Миробод туманида эса квартиралар нархи арзонламаган ва октябрь ойидаги нарх кўрсаткичи сақланиб қолган.

XS
SM
MD
LG