Линклар

logo-print

Раққада ИДнинг 32 жанггариси ўлдирилди


ИД байроғини кўтариб олган жанггари.

ИД байроғини кўтариб олган жанггари.

Суриянинг Раққа шаҳрида АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан берилган ҳаво зарбаларида “Исломий давлат” гуруҳининг 32 жанггариси ҳалок бўлди, 40дан ортиқ жанггари яраланди.

Бу ҳақда Лондонда жойлашган Сурия обсерваторияси 6 декабрь куни маълум қилди. Ташкилотнинг билдиришича, иттифоқчилар томонидан Раққа шаҳрига бир кунда 15дан ортиқ ҳаво зарбаси берилган.

Раққа “Исломий давлат” гуруҳининг асосий таянч шаҳри ҳисобланади. АҚШ раҳбарлигидаги коалиция бир йилдан бери “Исломий давлат” гуруҳи манзилларини бомбардимон қилиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG