Линклар

ИД Ямандаги террор учун масъулиятни ўз зиммасига олди


Аденда террор ҳаракати содир этилган жой.

Аденда террор ҳаракати содир этилган жой.

“Исломий давлат” гуруҳи Яманнинг Аден шаҳридаги террор ҳаракати учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

6 декабрь куни эртлаба содир этилган террор ҳаракатида Аден вилоят ҳокими Жафар муҳаммад Саад ва унинг олти тан соқчиси ҳалок бўлди. Террорчилар вилоят ҳокими ишга кетаётган пайтда унга ҳужум қилган.

Яман ҳукумат кучлари Саудия Арабистони кўмагида жорий йил ёзида Аденни Хусий шиа исёнчиларидан озод қилган эди.

5 декабрь куни Аденда ҳарбий разведка полковниги Ақил ал Ходр ва “Ал Қоида” жангариларига нисбатан ҳукмларни ўқиган судья Муҳсин Алван ўлдириб кетилган.

Аввалроқ “Исломий давлат” АҚШнинг Калифорния штати Сан-Бернардино шаҳридаги 14 одам ўлимига сабаб бўлган ҳужум учун масъулиятни зиммасига олган эди.

Аввалроқ, FBI терговчилари ҳужумчилардан бирининг “Исломий давлат”га байъат бергани аёнлашгани ҳақда билдиришганди.

2 декабрь куни Сан Бернардинода эр-хотин амалга оширган ҳужум оқибатида 14 одам ҳаётдан кўз юмган, 21 одам яраланганди. Ҳужумчилар полиция билан отишмада ҳалок бўлишганди.

XS
SM
MD
LG