Линклар

Озарбайжонда бедарак кетган нефтчиларни қидириш ишлари давом этмоқда


Каспий денгизидаги ёнғин чиққан нефть платформаси.

Каспий денгизидаги ёнғин чиққан нефть платформаси.

Озарбайжон қутқарувчилари якшанба куни Каспий денгизидаги нефть платформасида чиққан ёнғин оқибатида ҳалок бўлган иккинчи ишчининг жасадини топди ва бедарак йўқолган 29 одамни қидириш ишларида давом этмоқда.

Президент Илҳом Алиев 4 декабр куни кечқурун юз берган бахтсиз ҳодиса қурбонлари хотирасига Озарбайжонда якшанба куни бир кунлик мотам эълон қилган эди.

Озарбайжон давлат нефть ширкати ёнғин чиққан платформадан қутқарувчилар 33 кишини қутқаришга муваффақ бўлганини билдирди.

Озарбайжон нефтчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси эса 5 декабрь куни 32 одам ҳалок бўлгани ва 42 одам қутқарилгани ҳақида хабар берган. Бироқ давлат нефть ширкати бу хабарни инкор этмоқда.

XS
SM
MD
LG