Линклар

logo-print

Арманистонда ўтказилган референдумда сайловчиларнинг 50,5 фоизи қатнашди


Арманистон президенти Серж Саркисян.

Арманистон президенти Серж Саркисян.

Арманистонда кеча президент Серж Саркисян томонидан таклиф қилинган Конституцияга ўзгартишлар киритиш масаласида умумхалқ референдуми бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Тигран Мукучян дастлабки натижаларга қараганда, референдумда сайловчиларнинг 50,5 фоиздан кўпроғи шитирок этганини айтди. Арманистонда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар сони 2 миллион 566 минг 700 одамни ташкил қилади.

Таклиф қилинган ўзгартишларга асосан Арманистон президентлик республикасидан парламаент республикасига айлантирилади. Ҳукуматни Бош вазир бошқаради, президентнинг ваколатлари эса кескин қисқартирилиб, у парламент томонидан 7 йилга сайланади.

Бу ўзгартишлар кучга кириши учун референдумда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпроғининг овозига эга бўлиш талаб қилинади.

Арман мухолифати мазкур ўзгартишлар Саркисян 2018 йилдан сўнг ҳам ҳокимиятни Бош вазир сифатида ўз қўлида сақлаб қолишига қаратилганини билдириб, Ереванда кўп минг кишилик норозилик митинглари уюштирган. Саркисяннинг президентлик муддати 2018 йилда якунланади. У мухолифатнинг ўзига нисбатан билдирган иддаоларини инкор этган.

Арман Миллий Конгресси мухолифат ҳаракати лидери Левон Зурабян кўпчилик арманлар ўзгартишларга қарши эканини ва мухолифат референдумда ғолиб чиқиш учун овоз бериш натижаларини соҳталаштиришга мажбур бўлиши ҳақида баёнот берган.

XS
SM
MD
LG