Линклар

logo-print

АҚШ Президенти Барак Обама Калифорнияда 14 киши ўлимига сабаб бўлган отишмани "террор ҳужуми" деб атади ва икки ҳужумчини "радикализмнинг қоронғу йўлларига кирганлар" деб таърифлади.

Оқ Уйдан туриб телевидение орқали Америка халқига мурожаат қилган Обама сўнгги йилларда терроризм таҳдидига қарши кураш "янги бир босқич"га кирганини айтаркан, "Исломий давлат" (ИД) яксон қилинишини ваъда қилди.

Обама дунёдаги мусулмон давлатлар аҳлига мурожаат қилиб, радикализм ва ИД ғоясини рад қилиши ҳамда террорга қарши курашга бирлашишга чақирди.

Шунингдек, АҚШ президенти, Ислом ва Ғарб орасида зиддият йўқлигини яна бир карра таъкидлади.

Айни пайтда, Обама, Ғарб давлатларининг ИДга қарши Сурия ва Ироқда олиб бораётган ҳаво амалиётлари стратегияси барқарор ғалабани олиб келишини урғуларкан, АҚШ бу билан "узоқ муддатли, қиммат тушадиган қуруқликдаги уруш"га кирмаслиги кераклигини эслатиб ўтди.

XS
SM
MD
LG