Линклар

Люфтҳанза рейсида самолётни тўхтатишга уринган иорданиялик ушланди


6 декабрь оқшомида Франкфуртдан Белгардга учаётган Люфтҳанза (Lufthansa) рейсидаги йўловчилардан бири самолёт ён эшигини очиш билан таҳдид қилган кезда қўлга олинди.

Lufthansa матбуот котиби Андреас Бартелсга кўра, самолёт Австрия устидан учиб бораётган кезда бу "йўловчи бирдан ўрнидан турган ва эшикни очишга уринган, аммо экипаж аъзолари ва йўловчилар томонидан тўхтатиб қолинган".

Сўнгра бу йўловчи Белградгача ўтирғичга боғлаб қўйилган ва учоқ қўниши билан полицияга топширилган. Белградда чоп этиладиган кундалик нашрлар хабарига кўра, у полиция томонидан сўроққа тутилган ҳамда 48 соатга ҳибс қилинган.​

Асли иорданиялик Америка фуқароси бўлган шахснинг нима мақсадда бу ишга қўл ургани айтилмаётир.

XS
SM
MD
LG