Линклар

Калифорниядаги ҳужумчи аёл Покистон мадрасасида ўқигани аниқланди


Pakistan -- The Pakistani identification card of Tashfeen Malik is shown in this undated handout picture from a government official and obtained by Reuters on December 5, 2015

Pakistan -- The Pakistani identification card of Tashfeen Malik is shown in this undated handout picture from a government official and obtained by Reuters on December 5, 2015

Покистон хавфсизлик кучлари ўтган ҳафтада Калифорниядаги отишмада қатнашган аёлнинг Покистондаги нуфузли аёллар мадрасаси - Мултондаги Ал-Ҳуда халқаро мадрасасини битирганини тасдиқлади.

Бу мадрасанинг бирор экстремистик ташкилотга алоқаси борлиги ҳақида маълумот йўқ. Аммо, уни очган ва айни пайтда Канадада яшаётган Фарҳат Ҳошимий исломий ақидапарастлик ғояларини илгари сургани учун танқид қилинган.

2 декабрь куни 29 яшар Ташфин Малик ва унинг 28 яшар турмуш ўртоғи Сайид Форуқ Калифорния штати Сан-Бернардино шаҳридаги ижтимоий хизмат марказига ҳужум қилган ва 14 кишини отиб ўлдирган эди. Ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган “Исломий давлат” террор гуруҳи бу икковлонни "ўз мужоҳидлари" эканини даъво қилган.

АҚШ махсус хизматлари террорчиларнинг ИДга алоқаси борлигини тасдиқлаган.

АҚШ Президенти Барак Обама Калифорнияда 14 киши ўлимига сабаб бўлган отишмани "террор ҳужуми" деб атади ва икки ҳужумчини "радикализмнинг қоронғу йўлларига кирганлар" деб таърифлади.

XS
SM
MD
LG