Линклар

logo-print

Сурия президенти Башар Ассад ҳукумати 7 декабрь куни АҚШ етакчилигидаги коалиция ҳаво кучлари нишонга олган нуқталардан бири давлатга тегишли ҳарбий база бўлганини айтмоқда.

Норозилигини билдирган ҳукумат даъвсича, Дайр аз-Зор шаҳридаги базага қилинган ҳужум натижасида 3 аскар ўлган, яна 13 нафари жароҳатланган.

Ассад ҳукумати воқеа юзасидан БМТга норозилик нотасини йўллади ва ҳужумда ҳарбий машина, оғир қурол, портловчи мосламалар омбори йўқ қилинганини даъво қилди.

Аммо, АҚШ етакчилигидаги коалиция матбуот котиби, генерал Стив Уоррен ғарб учоқлари 7 декабрь куни Дайр аз-Зор узра бирорта ҳужум уюштирмаганини айтмоқда.

Агар тасдиқланса, бу ғарб коалицияси томонидан Сурия қўшинлари урилганига оид биринчи ҳолат бўлади.

XS
SM
MD
LG