Линклар

logo-print

Roison Home White Goods қўшма корхонаси Жиззахдаги махсус саноат зонасида электр товарлари заводини очди.

Gazeta.uz сайти берган хабарга кўра, 6 декабрь куни очилиш маросимида заводда ишлаб чиқарилган уй-рўзғор техникаси - телевизор, газ плитаси, кондиционер, кир ювиш машинаси, чангютгич, электр печлари намойиш қилинган.

Жиззах ҳокимиятига таяниб берилган хабарда завод лойиҳасининг умумий қиймати 26 миллион 600 минг АҚШ доллари, деб келтирилган.

Бу заводда бир йилда 650 минг дона уй-рўзғор техникаси ишлаб чиқарилиши айтилмоқда. Заводда 200 ишчи ишламоқда, кейинги йилда ишчилар сони 340 нафарга етказилиши режаланган.

Завод таъсисчилари Roison Electronics ва Roison White Goods (13,6 млн доллар), шунингдек, Британиянинг Fortalia Consult (7,9 млн доллар) ширкатларидир. Бундан ташқари, заводда Ўзбекистон Марказий банкининг ҳам 5 миллион 100 минг АҚШ доллари миқдорида улуши борлиги айтилди.

XS
SM
MD
LG