Линклар

logo-print

Ироқ ҳукумати Туркия қўшинлари ўз ҳудудидан 7 декабрь куни сўнгигача чиқиб кетишини талаб қилмоқда.

Бағдод раҳбарияти тунги соат 24 га қадар талаб бажарилмаган тақдирда БМТ Хавфсизлик кенгашига мурожаат қилишидан огоҳлантирди.

Ироқ Бош вазир Ҳайдар ал-Абодий турк ҳарбийлари мамлакат шимолига Бағдод раҳабариятини огоҳлантирмасдан киритилган, деб баёнот берган.

Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли 7 декабрь куни Анқара йўллаган ҳарбийлар Бағдод билан келишилган ҳолда Мосул яқинига аввал киритилган ҳарбийларни алмаштириш мақсадида 3 декабрь куни йўлланганини таъкидлади.

Мосул шаҳри 2014 йилда "Исломий давлат" террор гуруҳи томонидан эгаллаб олинган. Унинг яқинидаги ҳарбий базага жойланган турк ҳарбийлари маҳаллий сунний арабларнинг кўнгилли аскарлари ва курд жангчиларига ҳарбий машғулот ўтказиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG