Линклар

logo-print

Юзлаб намойишчи 7 декабрь куни Арманистон пойтахти Ереванга йиғилиб, якшанба куни ўтказилган референдум натижаларидан норозилигини билдирди.

Расмий маълумотга кўра, референдум иштирокчиларининг 63,5 фоизи мамлакат конституциясига ўзгартиш киритиш таклифини маъқуллаган.

Таклиф қилинган ўзгартишларга асосан Арманистон президентлик республикасидан парламент республикасига айлантирилади. Ҳукуматни Бош вазир бошқаради, президентнинг ваколатлари эса кескин қисқартирилиб, у парламент томонидан 7 йилга сайланади.

Арман мухолифати мазкур ўзгартишлар Саркисян 2018 йилдан сўнг ҳам ҳокимиятни Бош вазир сифатида ўз қўлида сақлаб қолишига қаратилганини билдириб, Ереванда кўп минг кишилик норозилик митинглари уюштирмоқда.

Саркисяннинг президентлик муддати 2018 йилда якунланади. У мухолифатнинг ўзига нисбатан билдирган иддаоларини инкор этган.

Арман Миллий Конгресси мухолифат ҳаракати лидери Левон Зурабян кўпчилик арманлар ўзгартишларга қарши эканини ва мухолифат референдумда ғолиб чиқиш учун овоз бериш натижаларини соҳталаштиришга мажбур бўлиши ҳақида баёнот берган.​

XS
SM
MD
LG