Линклар

Алексиевич: Бизнинг авлод муносиб мамлакат қуриш имкониятини қўлдан бой берди


Светлана Алексиевич.

Светлана Алексиевич.

Бу йил адабиёт бўйича Нобель мукофотига соҳиб бўлган Светлана Алексиевич Стокҳолмдаги маърузасида ўзи мансуб бўлган авлод 1990-йилларда “ифтихорга сазовор мамлакат қуриш” имкониятини қўлдан бой берганини билдирди.

“Мамлакат қандай бўлиши керак – кучлими ёки одамлар яхши турмуш кечирадиган муносиб мамлакатми, деган савол ўртага қўйилганда, биринчисини – кучли мамлакатни танладилар. Ҳозир яна куч ҳукмрон бўлган вақтдир. Руслар украинлар билан жанг қилмоқда. Ўз биродарлари билан. Менинг отам - беларус, онам - украин аёли. Кўпчиликда шунақа. Рус самолётлари Сурияни бомбардимон қилаяпти”, деди Алексиевич душанба куни Нобель мукофоти олиш олдидан қилган маърузасида.

“Менинг уч уйим бор – отамнинг ватани бўлган беларус тупроғи, мен бу ерда бутун умримни ўтказдим, онамнинг ватани бўлган Украина, бу ерда мен туғилганман ва буюк рус маданияти, усиз мен ўзимни тасаввур қилолмайман. Уларнинг ҳаммаси мен учун қадрли. Бироқ бизнинг замонда севги ҳақида гапириш оғир”, деди беларуслик ёзувчи Светлана Алексиевич.

67 ёшли Алексиевич адабиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган аёл ёзувчиларнинг 14-сидир.

XS
SM
MD
LG