Линклар

logo-print

Ўзбекистон президенти Озарбойжон президентига ҳамдардлик мактубини йўллади


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Каспий денгизидаги нефть конида юз берган фожеа юзасидан Озарбойжон Президенти Илҳом Алиевга ҳамдардлик мактубини йўллади.

Озарбойжон президент хизмати эълон қилган мактубда, жумладан шундай дейилади:

"Каспий денгизидаги нефт қазиб олиш платформасида содир бўлган ёнғинда инсонлар ҳаёти қурбон берилгани муносабати билан менинг самимий таъзиямни қабул қилинг. Қурбон бўлганларнинг оилалари ва яқинларига чуқур ҳамдардлигимизни етказишингизни сўрайман".

4 декабрь куни Каспий денгизининг оффшор ҳудудида кучли тўфон тургач, бу ерда жойлашган нефть конидаги бурғулаш қудуғида ёнғин чиққан эди.

Давлатга тегишли SOCAR ширкати берган маълумотга кўра, 6 ишчининг жасади топилган, 23 ишчи қидирилмоқда.

Озарбойжонда Нефть конлари ишчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳалокатда 32 киши ўлган, 42 киши қутқарилган, деб баёнот берган, аммо давлат ширкати бу маълумотларни тасдиқлагани йўқ.

6 декабрни президент Илҳом Алиев мамлакатда миллий мотам куни, деб эълон қилган.

XS
SM
MD
LG