Линклар

logo-print

Вице-президент Байден АҚШ Қрим аннексиясини ҳеч қачон тан олмайди деди


АҚШ Вице-президенти Жо Байден 8 декабрь куни Украина парламенти қонунчилари олдида қилган чиқишида Қримни ўз ҳудудига қўшиб олган Россия "суверен Украина ҳудудини эгаллаб олди" деб таъкидлади.

Украинага тегишли яриморолнинг аннексия қилингани халқаро қонунларга зид эканини таъкидлаган Жо Байден "дунё Украинадаги вазият" ва бу давлатнинг "Кремль агрессиясига қарши курашини" кузатаётганини урғулади.

Вице-президент АҚШ Қрим аннексиясини ҳеч қачон тан олмаслиги ва Киевнинг Россия агрессиясига қарши курашини қувватлашини айтди.

Шунингдек, у Украина қонунчиларини муаммони ҳал қилиш ва келгуси авлодлар олдидаги мажбуриятини бажаришга чорлади.

Байденнинг бу сафари 2014 йилнинг март ойида Қрим Россия томонидан эгаллаб олинганидан кейин Киевга қилган тўртинчи сафаридир.

XS
SM
MD
LG