Линклар

Туркиядан Грецияга бораётган афғонистонлик 6 бола денгизда чўкиб кетди


Туркиядан Европага ўтаётган афғонистонлик қочқинларнинг 6 боласи Эгей денгизида чўкиб кетди.

Истанбул матбуотида берилган хабарда айтилишича, орасида 6 ойлик гўдак ҳам бўлган жами 6 бола бораётган қайиқ Измир яқинида ағдарилиб кетган. Қайиқда бўлган 8 одам, жумладан, 12 ёшли бола қутқарилган.

2015 йил бошидан бери Сурия, Афғонистон ва Покистондан қочган 500 мингдан ортиқ қочқин Европа давлатларига бориш учун Туркия орқали Греция оролларига ўтгани маълум.

29 ноябрь куни Туркия раҳбарияти ЕИ билан 3 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги молиявий ёрдам эвазига қочқинлар оқимини торайтириш тўғрисидаги келишувга эришган.

XS
SM
MD
LG