Линклар

АҚШ фуқароси билан оила қурадиган хорижликка виза бериш тартиби қайта кўрилади


АҚШ Ички хавфсизлик департаменти раҳбари Жех Жонсон Сан-Бернардинода бўлган террор ҳужуми ортидан америкалик билан оила қуриш учун келаётган хорижликларга виза бериш тартиби қайта кўрилишини билдирди.

Жонсонга кўра, террор ҳужумини уюштиришда айбланган аёл Ташфин Маликнинг 2014 йилда АҚШ фуқаросига турмушга чиқиш сабаби билан мамлакатга киришга рухсат олган 519 покистонликдан бири экани аниқлангач шундай қарорга келинган.

Бу факт ўртага чиққач, Ички хавфсизлик департаментига хорижлик куёв ва келинлар учун бериладиган К-1 виза дастурини қайта кўриш зарурати туғилгани айтилмоқда.

Департаментда қайд этилган маълумотга кўра, ўтган йили 9 миллион 900 мингта виза берилган бўлса, бунинг 36 мингтаси Америка фуқароси билан оила қурган хорижликларга берилган.

XS
SM
MD
LG