Линклар

logo-print

Суриядаги сиёсий ва қуролланган мухолиф гуруҳлар Саудия Арабистони Риёд шаҳрида музокарага йиғилди.

Мухолифат президент Башар Ассад билан тинчлик сулҳига эришиш бўйича илгари суриладиган таклифни муҳокама қилиш ниятида.

8 декабрь куни Риёдда бошланган сўзлашув Сурияда уруш бошланганидан 4 ярим йил ўтиб, Ассадга мухолиф бўлган йирик исёнчи гуруҳлар етакчиларини бир даврага йиққан илк тадбирдир.

Бу даврага "Ал-Қойда"га байъат берган "Жабҳатан Нусра" ва Сурия курдлари жангари гуруҳи таклиф қилинмади.

Ғарб ҳукуматлари Суриядаги мўътадил мухолиф гуруҳлар ва ҳукуматни келгуси йил январь ойидан тинчлик музокараларини бошлашга чақирмоқда.

Парижга сафар қилган чоғида АҚШ Давлат котиби Жон Керри Сурия урушини тугатиш бўйича юқори мартабали дипломатлар учрашуви шу йилнинг 18 декабрида бўлиб ўтишини билдирган.

XS
SM
MD
LG