Линклар

Амалдаги жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин Олимпиада лицензиясини қўлга киритди


Таэквандо бўйича Ўзбекистон тарихидаги биринчи жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин.

Таэквандо бўйича Ўзбекистон тарихидаги биринчи жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин.

Таэквандонинг WTF версияси бўйича Мексикада ўтган Гран-при мусобақаларида таэквандо бўйича Ўзбекистон тарихидаги биринчи жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин Рио-де Жанейрода 2016 йилда ўтадиган Олимпиадага йўлланмани қўлга киритди.

+80 килограмм вазн тоифасидаги биринчи ўринни Дмитрий Шокин, 3- ўринни эса яна бир ўзбекистонлик спортчи Жасур Бойқўзиев қўлга киритди. Бироқ Олимпиада қоидаларига кўра, бир вазн тоифасида бир мамлакатни фақат бир спортчи тамсил этади. Шундан келиб чиқиб, Олимпиада йўлланмаси Дмитрий Шокинга берилди.

Дмитрий Шокин жорий йилда Россиянинг Челябинск шаҳрида таэквандо бўйича Жаҳон чемпионатида жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган эди. У жорий йилда ўтказилган халқаро даражадаги ўнта чемпионатда ўнта медални қўлга киритди.

Мексикадаги жаҳон чемпионатида 26 мамлакат спортчилари Олимпиада ўйинларига 48 йўлланмага эга бўлди.

Бундан олдин ўзбек спортчилари Рустам Ассакалов, Бобур Шокиржонов, Светлана Радзивил, Марина Хмелевская, Раънохон Омонова, Суҳроб Хўжаев, Ольга Умаралиевава Ситора Ҳамидовалар спортнинг турли йўналишлари бўйича 2016 йилда Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида ўтувчи ёзги Олимпиада ўйинларига лицензияларни қўлга киритган эди.

XS
SM
MD
LG