Линклар

Россия ИДга биринчи марта сув ости кемасидан туриб зарба берди


Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.

Россия биринчи марта Ўрта ер денгизидаги “Ростов на Дону” сув ости кемасидан туриб “Калибр” ракеталари билан Суриядаги “Исломий давлат” манзилларига зарба берди.

Бу ҳақда 8 декабрь куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу президент Владимир Путинга ҳисобот берди. Хабарда айтилишича, Россия зарба берилиши ҳақида АҚШ мудофаа вазирлигини олдиндан огоҳлантирган. Бу хабарни Пентагон расмийлари ҳам тасдиқлади.

Сергей Шойгунинг билдиришича, сўнгги уч кун ичида Россиянинг Ту-22 оғир бомбардимончи самолётлари Суриядаги “Исломий давлат” манзилларига ҳаводан 60 марта зарба берган.

Бундан ташқари Россия мудофаа вазири президент Путинга Туркия томонидан уриб туширилган Су-24 рус ҳарбий учоғи қора қутисини топиш учун Сурия ҳукумат кучлари ва рус ҳарбийларидан иборат гуруҳ жўнатилганини ҳам айтди. Владимир Путин қора қути ҳорижлик экспертлар иштирокида текширилиши кераклиги ҳақида кўрсатма берди.

Туркия Су-24 самолёти 24 ноябрда Туркия чегарасини бузиб ўтгани ортидан уриб туширилганини билдирган. Россия эса бу билдирувни инкор этиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG