Линклар

Россияда GM O'zbekiston ширкатида ишлаб чиқарилган автомашиналар савдоси жорий йилнинг 11 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 47 фоизга қисқарди.

Европа бизнеси ассоциацияси Автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитасининг билдиришича, ўтган йилнинг январь-ноябрь ойлари оралиғида Россияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 35 минг 355 автомашина сотилган эди. Жорий йилнинг шу даврида эса 18 минг 753 та автомашина сотилган.

Биргина ноябрь ойида Россияда ўтган йилнинг ноябрига солиштирганда 13 фоиз кам автомашина сотилган.

Европа бизнеси ассоциацияси Автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитаси хабарида айтилишича, умуман олганда Россия автомобил бозоридаги савдо 42, 7 фоизга камайган, бу эса ўтган йилга нисбатан 131 минг 57 автомашина кам сотилганини англатади.

XS
SM
MD
LG