Линклар

Тожикистонда зилзила оқибатида 2 одам ҳалок бўлди


Тожикистондаги зилзила харитаси.

Тожикистондаги зилзила харитаси.

Тожикистон шарқида 7 декабрь куни юз берган кучли зилзила оқибатлари ҳақида Душанбе ҳукумати расмий маълумотларни эълон қилди.

Хабарларга қараганда, зилзила оқибатида 2 одам ҳалок бўлди, 13 одам жароҳатланди ва 500дан ортиқ турар-жой бинолари вайрон бўлди. Жароҳат олганлардан уч нафарининг аҳволи ўта оғир экани айтилмоқда.

Тожикистон президенти давлат идораларига зилзиладан жабр кўрганларга тезкор ёрдам кўрсатиш, уларни уй-жой билан таъминлаш ҳақида кўрсатма берган.

Эпимаркази пойтхат Душанбедан 345 километр шарқда бўлган зилзила кучланиши 7,2 баллга тенг бўлган.

Тожикистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилган. Ўзбекистондаги сейсмик марказлар зилзила кучи Тошкентда 3 балл, Наманганда 3,5 балл ва Фарғонада 4 балл бўлганини хабар қилди.

XS
SM
MD
LG