Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:42

The Soufan Group: ИШИД сафларида 500 ўзбекистонлик бор


Бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган The Soufan Group тадқиқот маркази ўз расмий сайтида 7 декабрь куни эълон қилган “Хорижлик жангарилар. Сурия ва Ироққа келаётган жангарилар оқимига оид сўнгги маълумотлар” ҳисоботига кўра, сўнгги бир ярим йил ичида ИШИД таркибига қўшилган чет элликлар сони икки баробарга ўсган.

Айтилишича,, шу кунларда Сурия ва Ироқда ИШИД байроқлари остида 86 мамлакатдан келган 27 мингдан 31 минггача чет эллик мавжуд.

2014 йил июнида хорижлик жангарилар сони 12 минг киши эди. The Soufan Group таҳлилчилари бу ҳисоб-китобларда БМТ, ҳукуматлар ва илмий манбаларда келтирилган маълумотларга таянган.

Ҳисоботдан ИШИД террорчи гуруҳи таркибида Ғарбий Европа давлатлари фуқаролари сони 2 баробарга, Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари сони эса 3 марта кўпайгани маълум бўлади.

The Soufan Group Россия (2400 киши), Қозоғистон (300 киши) Тожикистон (386 киши) бўйича расмий маълумотларга таяниб, Ўзбекистон (500 киши), Қирғизистон (500 киши), Туркманистон (360 киши) норасмий манбаларга таяниб хабар қилган.

ИШИД террор гуруҳи сафларидаги МДҲ давлатлари вакилларининг умумий сони 4.7 минг кишини ташкил қилган.

Ҳисоботга кўра ИШИД террор гуруҳи сафида жангларда қатнашиш учун Сурия ва Ироққа энг кўп жангари Тунисдан (7 минг киши), Иорданиядан (2.5 минг киши), Саудия Арабистонидан (2.5 минг киши), Россия (2.4 минг киши, асосан Чеченистон ва Доғистондан), Туркиядан (2-2.2 минг киши), Марокашдан (1.5 минг киши) ва Мисрдан (1000 киши) келган.

ИШИДчилар орасида янги зеландияликлар (6 киши), қатарликлар (10 киши), португалияликлар (12 киши) энг оздир.

ИШИД сафига кирган фуқароси энг озлар қаторида араб давлати ҳам бор: Бирлашган Араб Амирликларидан 15 кишигина.

The Soufan Group тадқиқот маркази хавфсизлик соҳасида консультациялар бериш билан шуғулланади.

XS
SM
MD
LG