Линклар

logo-print

BahsOnline: Йилларга ном беришдан наф бўляптими?

  • Садриддин Ашур

Кесаларни эъзозлаш йилида кексаларнинг пенсия таъминотида узилишлар кўпайгани айтилади.

Кесаларни эъзозлаш йилида кексаларнинг пенсия таъминотида узилишлар кўпайгани айтилади.

BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистонда йилларга қўйилаётган номлардан самара бор-йўқлиги мунозара қилинади. Бу номлар ортидан қабул қилинган ҳукумат дастурлари қанчалик бажариляпти?

Ўзбекистонда 2016 йил “Соғлом она ва соғлом бола йили" деб эълон қилинди.

Ўзбекистонда йилларга ном бериш анъанаси 1997 йилда бошланган эди. Ўша йилга Каримов “Инсон манфаатлари йили” деб ном берган эди.

Бу орада мазмунан бир-бирига ўхшаш йил номлари ҳам эълон қилинди. Масалан, “Соғлом авлод йили”(2010йил) ва “Соғлом бола йили”(2014йил).

Ёки “Оналар ва болалар йили”(2001йил) ва “Соғлом она ва соғлом бола йили”(2016йил).

Йилларга ном берилиши ортидан ҳар йили махсус ҳукумат дастури қабул қилинади ва бунинг ижроси учун бюджетдан катта миқдордаги маблағ ажратилади.

Лекин аксарият ўзбекистонликлар фикрича, йилларга ном берилишидан ҳеч қандай наф бўлмаяпти. Аксинча, йиллар номига аталган касб эгалари ёки аҳоли қатлами ҳаёти ва фаолиятида ижобий ўзгаришлар ўрнига, қийинчиликлар кўпайиб бормоқда.

Улар бунга далил қилиб, Ўқитувчилар йилида уларнинг имтиёзлари олиб ташлангани, Кексаларни эъзозлаш йилида пенсионерларнинг пенсиялари мажбуран пластик карточкаларга ўтказиб юборилгани ва пенсияларнинг кечикаётганини айтишади.

Бироқ айни пайтда, йилларга ном берилиши ортидан шу касб эгаларининг фаолиятида ва ҳаётида ижобий ўзгаришлар кўп бўлаётганини таъкидлаётганлар ҳам бор.

Хўш, йилларга ном берилишидан бир наф бўляптими?

Баҳснинг аудиосини қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG