Линклар

logo-print

Мухолифатдаги Озарбайжон Халқ жабҳаси ҳаракати раиси муовини ҳибсга олинди


Нардаран қишлоғида 26 ноябрь куни ўтказилган махсус амалиёт давомида 7 киши, шу жумладан 2 полиция ходимининг ҳалок бўлган эди.

Нардаран қишлоғида 26 ноябрь куни ўтказилган махсус амалиёт давомида 7 киши, шу жумладан 2 полиция ходимининг ҳалок бўлган эди.

Бокуда чоршанбага ўтар тунда озарбайжон мухолифати етакчиларидан бири Фуад Гаҳраманли ҳибсга олинди, унинг хонадонида тинтув ўтказилди.

Бу ҳақдаги хабарга кўра, Озарбайжон Халқ жабҳаси партияси раиси муовини ҳокимиятни ағдаришга чақирганликда, миллий ва диний низо қўзғаганликда айбланмоқда.

Фуад Гаҳраманлининг адвокатига кўра, мижозининг қўлга олинишига унинг Боку яқинидаги Нардаран қишлоғида 26 ноябрь куни ўтказилган ва 7 кишининг, шу жумладан 2 полиция ходимининг ўлими билан якунланган махсус амалиёт тўғрисида Фейсбукда ёритган материаллари сабаб бўлган.

Мухолифатчи ўзига юклатилаётган айбловларни инкор этмоқда.

“Мусулмон бирлиги” ҳаракати етакчиси Талиҳ Багирзода ва унинг 14 тарафдорини Нардаранда қўлга олиш учун ўтказилган махсус амалиёт чоғида тўқнашув содир бўлган эди.

Озарбайжон ҳукумати “Мусулмон бирлиги” ҳаракати конституциявий тузумга тажовуз қилаётганликда айблаб келади.

XS
SM
MD
LG