Линклар

Навоийда йилига 12 млн. куб метр сув берадиган сув омбори фойдаланишга топширилди


Навоий вилояти Хатирчи туманида “Кўксарой” сув омбори қурилиши ишлари якунланди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА агентлигига кўра, Лангар тоғидан оқиб тушувчи сой, булоқ ва сел сувлари тўпланишидан ҳосил бўладиган сув омбори 7,5миллион куб метргача сувни сақлаш қувватига эга. 78 гектар майдонни эгаллаган мазкур иншоотда тўпланаётган сув миқдори ва таркибини аниқлаш, уни тақсимлаш учун замонавий ускуналар ўрнатилган.

Мутахассисларга кўра, унинг сув бериш қуввати йилига қарийб 12 миллион куб метрдир.

– Мазкур иншоот тумандаги салкам минг гектар экин майдонини сув билан таъминлаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, муҳими, сел-тошқин ва офатларнинг олдини олишга хизмат қилади, – дейган агентликка“Ўзмахсуссувқурилиш” ихтисослашган компанияси давлат корхонаси “Зарафшонмахсуссувқурилиш” филиали директори Ёқуб Юсупов. Унинг айтишича, сув омборини қуришга қарийб 21 миллиард сўм маблағ сарфланган.

XS
SM
MD
LG