Линклар

Тожикистон парламенти қуйи палатаси депутатлари чоршанба кунги мажлисида тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – “миллат пешвоси” тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.

Парламент қуйи палатаси раиси Шукуржон Зуҳуровнинг журналистларга айтишича, мазкур қонун лойиҳаси мамлакатда кечаётган демократик жараёнлар билан зиддиятга киришмайди. Ўз фикрини қувватлашга уринар экан, “миллат пешвоси” деган мақом бошқа давлатларда ҳам мавжудлигини таъкидлаган ва мисол тариқасида АҚШ (Жорж Вашингтон), Туркия (Камол Отатурк) Ҳиндистон (Ганди) ва Қозоғистон (Назарбоев)ларни тилга олган.

“Мамлакат ичида ҳам, ташқарида ҳам ташаббусимизга турлича муносабатда бўлишларини биламиз ва бу табиийдир”, деган Шукуржон Зуҳуров.

У Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг 90- йиллар ўртасида фуқаролар урушини тўхтатишдаги ролини эслаб ўтди.

Қонун лойиҳасига кўра, “миллат пешвоси” дахлсизлиги кафолатланади, унинг барча сарф-ҳаражатлари умрбод давлат бюджети ҳисобидан бўлади.

XS
SM
MD
LG