Линклар

logo-print

Августда 8,5 йилга қамалган Лайло Юнус бугун озодликка чиқарилди


Лайло Юнус қамоқдан бугун - 9 декабрда озодликка чиқарилди.

Лайло Юнус қамоқдан бугун - 9 декабрда озодликка чиқарилди.

Озарбайжонда Тинчлик ва демократия институти директори Лайло Юнус озодликка чиқарилди.

Озодлик радиоси озарбайжон хизматининг хабар қилишича, 10 декабрга режалаштирилган апелляция мажлиси бугунга кўчирилган.

Август ойида Боку суди Лайло Юнусни 8¸5 йилга ва унинг турмуш ўртоғи Ориф Юнусни 7 йилга иқтисодий жиноятларда айбдор деб топиб¸ озодликдан маҳрум қилган эди.

Халқаро жамоатчилик томонидан адолат устидан кулиш сифатида баҳоланган бу маҳкамалар Ғарб ҳукуматлари эътирозига ҳам сабаб бўлган эди.

Ориф Юнус соғлиғи ёмонлашгани туфайли 12 ноябрь куни озодликка чиқарилган эди.

XS
SM
MD
LG