Линклар

Мутахассислар Сарез кўлига зилзила таъсирини ўрганиш учун бугун йўлга чиқди


Сарез кўли

Сарез кўли

Тожикистон ҳукумати 7 декабрдаги зилзила оқибатида Сарез кўлига зиён етгани ёки етмаганини аниқлаш мақсадида давлат комиссиясини ташкил қилди. 9 декабрда бу ҳақда маълум қилган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Нозим Орифов комиссия аъзолари ҳозир йўлда эканини айтди. Сарез кўли Тоғли Бадахшон мухтор вилояти маркази Хоруғ шаҳридан юз километр узоқликда жойлашган.

7 декабрда юз берган кучли зилзила ортидан Сарез кўли хавфсизлигига доир хавотирлар кучайди. Бу хавотирлар зилзила кўл атрофидаги аҳоли пунктларига зарар етгани туфайли пайдо бўлди.

Ҳозирги Тожикистон ҳудудида 1911 йилда рўй берган саккиз баллик зилзила оқибатида 567 метр баландликдаги тўғон пайдо бўлиб, унинг ортида Сарез кўли ҳосил бўлган.

Мутахассислар Сарез кўли тўғони очилиб кетса, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистон ҳудудидаги 5 миллионга яқин одам яшайдиган аҳоли пунктларини сув ювиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантириб келади.

XS
SM
MD
LG