Линклар

logo-print

"Ўзбекистонда 2015 йилги пахта мавсумида мажбурий меҳнатдан фойдаланилганига далил топилмади"


Озодлик манбаларига кўра¸ бу йилги пахта мавсумида ҳатто пенсионерлар ҳам¸ пенсиясиз қолиш пўписаси ортидан пахтага чиқишга мажбур бўлган.

Озодлик манбаларига кўра¸ бу йилги пахта мавсумида ҳатто пенсионерлар ҳам¸ пенсиясиз қолиш пўписаси ортидан пахтага чиқишга мажбур бўлган.

БМТ қошидаги Халқаро меҳнат ташкилотининг 2015 йилги пахта мавсумини бевосита кузатган миссияси¸ Жаҳон банкига тақдим этган якуний хулосасида¸ Ўзбекистонда пахта мавсумида болалар меҳнатидан фойдаланиш деярли учрамагани¸ катталарни пахтага мажбуран олиб чиқиш ҳақидаги иддаоларни эса тасдиқлай олмаслигини билдирди. Мустақил мониторинг гуруҳлари бу хулосани Тошкент билан ҳамкорликни сақлаб қолиш илинжида берилган ноҳалол баҳо сифатида танқид қилмоқдалар.

Бош қароргоҳи Женевада жойлашган Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистон ҳукумати рухсати ва ҳамкорлиги билан мамлакат пахта далаларида олиб борилган қарийб икки ойлик кузатув хулосаларини эълон қилди.

95 саҳифалик ҳисоботнинг уч асосий хулосасида қисқа ва лўнда шаклда “Ўзбекистонда болалар меҳнати йўқ¸ пахта даласига ишга ëллаш кенг кўламда ташкиллаштирилди¸ лекин одамлар умумиятла пахтага кўнгилли равишда чиқди”¸ деб ëзилди.

Ўзбекистонда мониторинг олиб борган ХМТ гуруҳи экспертлари Тошкент ҳукуматининг болалар ва катталар мажбурий меҳнатига оид муаммоларга барҳам беришда халқаро тизимлар билан ҳамкорлигини ҳам алоҳида олқишлади.

Ҳисобот муаллифлари шунингдек¸ Ўзбекистон ҳукуматининг аҳолини болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишнинг қонунга зидлигидан огоҳлантириш кампаниясини ҳам юқори баҳолади.

Айни пайтда ҳисоботда 2015 йилги пахта мавсумига оид бошқа манбаларнинг бошқача маълумот тарқатгани эътироф этилиб¸ бу тавофут ўрганилиши керак¸ деган тавсия ҳам берилди.

Халқаро меҳнат ташкилотининг мазкур ҳисоботи муаллифлари ҳозирча Озодликнинг ўз хулосаларига изоҳ бериш ҳақидаги расмий сўровига жавоб қайтарганича йўқ.

Айни пайтда¸ Ўзбекистондаги болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш учун йиллардан бери курашиб келаëтган Cotton Campaign – "Пахта кампанияси" коалициясига қўшилган мустақил гуруҳлар Халқаро меҳнат ташкилоти ҳисоботи хулосаларини жиддий танқид остига олдилар.

Бир неча йилдан бери Ўзбекистондаги маҳаллий фаоллар билан биргаликда мажбурий меҳнат юзасидан мустақил мониторинг ўтказиб келаëтган Инсон ҳақлари бўйича Ўзбекистон-Германия Форуми раҳбари Умида Ниëзова Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон ҳукумати қўйган шартлар асосида олиб борган мониторинги хулосаси мустақил бўла олмаслигини таъкидлайди:

- Ўзбекистон ХМТ экспертларига 2015 йилда пахта теримида далаларга чиқиб, турли муассасаларга бориб, одамлар орасида сўровлар ўтказишга руxсат берди.

Амалда, бу ХМТ экспертларининг ҳукумат вакиллари иштирокисиз конфиденциал тарзда пахта теримчиларидан интервью олишга ҳақсиз бўлишганини англатади. Ҳар бир гуруҳ ХМТнинг битта эксперти ва уч тўртта маҳаллий мулозимлардан таркиб топган.

Ҳисоботга кўра, мониторинг давомида 10 минг интервwю амалга оширилган. Бироқ расмийлар иштирокида олинган бу интервьюларнинг нархи жудаям пастдир, чунки бу – Ўзбекистон,бошлиқлар олдида қўрқув даражаси мутлақ бўлган мамлакатдир. Ишини йўқотишдан қўрқиб, пахта теримига чиққан муаллим ёки ҳамширанинг, расмийлар ҳузурида тағин айни қўрқув важидан бу ҳақда гапириши амри маҳолдир, дейди Умида Ниëзова.

Йил бошида Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, модернизация ва диверсификация қилишга йўналтирилган лойиҳалар учун $ 500 миллион сўмлик кредит берилишини тасдиқлади.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, айниқса 30 дан ортиқ халқаро ташкилотлар, касаба уюшмалари ва бизнес ташкилотларини бирлаштирган “Пахта кампанияси” коалицияси билан бирга, Жаҳон банки лойиҳаларини амалга оширишда мажбурий меҳнатдан фойдаланишга рухсат бермаслик талаби билан чиқишди.

Умида Ниëзова таъкидича¸ инсон ҳуқуқлари фаоллари босими остида Банк Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида мажбурий меҳнатдан фойдаланишни тадқиқ қилиш мақсадида мустақил аудит ташкилотини таклиф қилишга рози бўлди.

Лекин Жаҳон Банки аслида мустақил учинчи томонни аудитга таклиф қилиш ўрнига БМТ тизими сифатида фақат ҳукумат билан биргаликда ишлаши шарт бўлган Халқаро меҳнат ташкилоти билан шартнома имзолади ва бундай шартларнинг ўзиëқ¸ танқидчилар таъкидича¸ мониторинг жараëнининг мустақил бўлмаслигига замин яратди.

Озодликка маълум бўлишича¸ айни кунларда “Пахта кампанияси” коалициясига кирган гуруҳлар ўз мониторингги хулосаларини ҳозирламоқда ва бу хулосалар келаси ой Жаҳон банки ва кенг жамоатчиликка тақдим этилади.

Халқаро меҳнат ташкилоти ҳисоботида "бошқа манбалар" сифатида таснифланганлардан бири сифатида Озодлик 2015 йилги пахта мавсуми¸ хусусан¸ унда кенг қўлланилган мажбурий меҳнат вазиятини бевосита ëритди.

Мазкур ҳисобот хулосаларига зид бўлган тафсилотларни Пахта-2015 манзараси тасвирланган жонли блогимиздан топиш мумкин.

XS
SM
MD
LG