Линклар

OzodMaktub: "Олдинига 15 000 сўмдан тўлайсиз дейишди..."


"Менинг пулли палатамдан таракан аримайди. Ҳатто жаҳлим чиқиб расмга оливолдим". (хатга илова қилинган сурат)

"Менинг пулли палатамдан таракан аримайди. Ҳатто жаҳлим чиқиб расмга оливолдим". (хатга илова қилинган сурат)

Озодлик почтасига келаётган хатлардан яна бирини OzodMaktub рукни остида эътиборингизга ҳавола қилаяпмиз. Эълон қилар бўлсак, исми ошкор этилмаслигини сўраган хат муаллифи ўзи ҳақда қўшимча маълумот бермади. Лекин мактуби мазмунидан ҳали ёш экани, саратонга чалингунича топиш-тутиши яхши бўлгани билиниб турибди.

"Замонавий телефон тилида" ёзилган мактубнинг у ер-бу ерига қалам тегизиб, таҳрир қилган бўлдик. Лекин хат мазмунига мутлақо зарар етгани йўқ.

Марҳамат, мактубни ўқинг:

Салом, Озодлик, мазам бўлмай невропатологга мурожаат қилдим ва менда рак касаллиги борлигини айтишди.

Ўша кун ман учун жуда оғир кун бўлди. Даволанишга Ҳиндистонга кетаман, деб билет олдим.

Лекин срочно операция қилиш керак, дейишди.

Шунда яқин танишим “ТТЗда нейрохирургия бор, директори энг зўр врач, бориб кўр”, деди ва эртасига бордим.

Cнимкаларимни кўриб бу арзимаган операция, ўзимиз қилибташлаймиз, деди, сиз ордер қилиб келинг, деди.

Эртасига Ҳиндистонга олган билетимни топшириб, ордер қилиб келдим.

Бир кишилик палата сўрадим. Олдинига 15000 сўмдан тўлайсиз, дейишди, эртасига йўқ, 25000 дан дейишди.

Ҳа майли, деб тўладим. Ордер олган одамга менимча система, перчатка, шприцлар текин. Лекин у жойда нафас олишингиз ҳам пул.

Майли, дедим. Ҳамма нарсани вақтида етказиб бердим.

Менку, майли амаллаб обкелдим, лекин пули йўқ одамларчи?!

У ердаги врачларнинг касалларга қилаётган муомаласини кўриб, уларни, тўғриси, немисларга ўхшатдим: касалга на муомала, на қараш бор.

Хонамга областлардан келган одамлар кириб йиғлашади. Ставкаси 150 дан 300 долларгача экан. Бунча пулимиз йўқ дейишса, унда бўтта нима қилиб ётибсизлар, дейишади врачлар.

Менинг пулли палатамдан таракан аримайди. Ҳатто жаҳлим чиқиб расмга оливолдим.

Врачлар операцияга киришдан олдин бақувват-бақувват овқат заказ қилишади. Беморларнинг яқинлари ош обкеламиз, деса, йўқ, ошни кеча едик, кабоб олиб келинглар, деб буюришади, ҳайратдан ёқамни ушладим.

Беморнинг қўлида пули борми-йўқми - врачларга барибир.

Областлардан касал кўргани келишса киргизишмайди. Лекин ўзларининг қариндошлари келса, халатсиз, кўчада юргандай гала-гала бўлиб киришади.

Операция бўлдим, лекин кўзларим юмилиб қолди. Ота- онамни ман боқардим. Отам ногирон, онам хаста.

Олти ой ичида кўзингиз очилади, деганди директор.

Бормаган жойим қомади, охири олдига бордим директорнинг. Олти ой дегандингиз, десам, ҳа шунча очилмаган энди очилармиди, дейди кулиб.

Ман шунақа ногирон бўлиб қолавераманми, ҳали ёшман, ваъда берган эдингиз, Ҳиндистонга кетаётган жойимдан қолувдим, десам, кулиб у жойдаям шу нарса буларди дейди.

Йиғлаб чиқиб кетдим.

Ҳиндистондан келган врач билан учрашдим. Яхши бўлади, секин-секин кузларингиз очилади, сабр ва вақт керак, деди.

Дорилар ёзиб берди, ҳозирда кўзларим сал кўряпти, лекин нима бўгандаям мени операция қилган одам бунақа дейишга хаққи йўқ эди, тўғрими?

Биздаги врачларlа юрак ҳам, оқибат ҳам қолмабди.

Ҳеч кимнинг бошига тушмасин менинг бошимга тушган иш.

XS
SM
MD
LG