Линклар

Қандаҳордаги аэродромга қилинган ҳужумдан тинч аҳолидан 37 киши нобуд бўлди


Қандаҳор вилоятидаги аэродромга қилинган ҳужум оқибатида тинч аҳолидан 37 киши нобуд бўлди. Бу ҳақда Афғонистон мудофаа вазирлиги хабар қилди. Ҳужум қилган жангарилардан 9 нафари ўлдирилган.

Чоршанбага ўтар тунда толиблар Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятидаги бош ҳарбий аэродромга ҳужум қилгани тўғрисида аввалроқ хабар қилинган эди.

Томонлар кўрган талафотлар тўғрисидаги маълумотлар бир-биридан фарқланмоқда. Маҳаллий расмийларга кўра, ҳукумат ҳарбийларидан 9 киши ҳамда бир ноҳарбий ҳалок бўлган. Шунингдек, уч жангари ҳам ўлдирилган.

Қандаҳордаги Афғонистон қўмондонлиги 18 кишининг ўлгани ва 28 кишининг яраланганини хабар қилди.

Ҳужумга нишон бўлган аэродром вилоят маркази Қандаҳор шаҳридан 30 км узоқликда жойлашган бўлиб, Афғонистондаги иккинчи йирик ҳаво майдонидир. Бу аэродромдан Халқаро кучлар фойдаланади.

НАТОнинг Афғонистондаги кучлари қўмондонлиги чет эллик ҳарбийлар орасида қурбонлар йўқлиги тўғрисида баёнот берди.

XS
SM
MD
LG