Линклар

logo-print

Раҳмоннинг "Миллат Пешвоси" сифатида эълон қилинишига 2 босқич қолди


Tajik President Emomali Rahmon in meeting og Tajik Security Council, Dushanbe, 23.11.2015

Tajik President Emomali Rahmon in meeting og Tajik Security Council, Dushanbe, 23.11.2015

Тожикистон парламенти қуйи палатаси депутатлари чоршанба кунги мажлисида "Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – “миллат пешвоси” тўғрисида"ги қонун лойиҳасини маъқуллади.

Парламент қуйи палатаси раиси Шукуржон Зуҳуровнинг журналистларга айтишича, мазкур қонун лойиҳаси мамлакатда кечаётган демократик жараёнлар билан зиддиятга киришмайди. Ўз фикрини қувватлашга уринар экан, Шукуржон Зуҳуров “миллат пешвоси” деган мақом бошқа давлатларда ҳам мавжудлигини таъкидлаган ва мисол тариқасида АҚШ (Жорж Вашингтон), Туркия (Камол Отатурк) Ҳиндистон (Ганди) ва Қозоғистон (Назарбоев) ларни тилга олган.

“Мамлакат ичида ҳам, ташқарида ҳам ташаббусимизга турлича муносабатда бўлишларини биламиз ва бу табиийдир”, деган Шукуржон Зуҳуров.

У Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг 90- йиллар ўртасида фуқаролар урушини тўхтатишдаги ролини эслаб ўтди.

Қонун лойиҳасига кўра, “миллат пешвоси” дахлсизлиги кафолатланади, унинг барча сарф-ҳаражатлари умрбод давлат бюджети ҳисобидан бўлади.

"Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – “миллат пешвоси” тўғрисида"ги қонун лойиҳаси энди Тожикистон парламенти юқори палатаси тасдиғидан ўтиши керак.

Сенат тасдиғидан ўтган қонун лойиҳасини президент Имомали Раҳмон имзолаганидан сўнг кучга киради ва Имомали Раҳмон Миллат Пешвосига айланади.

XS
SM
MD
LG