Линклар

Путин қарз тўлашдан бош тортаётган Украинани судга тортиш ҳақида топшириқ берди


Россия президенти Владимир Путин Кремлда ўтказилган ҳукумат мажлисида, Москва, 2015 йил 9 декабри.

Россия президенти Владимир Путин Кремлда ўтказилган ҳукумат мажлисида, Москва, 2015 йил 9 декабри.

Россия президенти Владимир Путин 9 декабрь кунги ҳукумат мажлисида, Украина Москвадан бўлган 3 миллиард долларлик қарзини тўламаган тақдирда, уни судга бериш ҳақида молия вазири Антон Силуановга топшириқ берди.

Кейинроқ Украина бош вазири Арсений Яценюк: “Агар Россия Украинани судга берса, Россия билан судда беллашишга тайёрмиз”, дея билдирди.

Бу баёнотлар Халқаро валюта жамғармаси суверен қарзини тўлашни кечиктираётган давлатларга қарз беришни тақиқлаш тўғрисидаги қарорини бекор қилганининг эртасига янгради.

ХВЖнинг мазкур қарори Украина Россияга қарзларини бера олмаган тақдирда ҳам Халқаро валюта жамғармаси Киевга инқироздан чиқариш дастури асосида молиявий кўмак кўрсатишда давом этишини англатади.

Украина ҳукумати 2013 йилда 3 миллиард долларлик облигация чиқариш орқали хориждан қарз олиш ҳақида қарор чиқарган. Бу қоғозларни Россия сотиб олган. Мазкур қарзни тўлаш муддати шу йил охирида тугаши керак эди.

XS
SM
MD
LG