Линклар

logo-print

Time журнали Ангела Меркелни “Йил одами” деб эълон қилди


Time журнали муқовасидаги Ангела Меркел сурати.

Time журнали муқовасидаги Ангела Меркел сурати.

АҚШда чиқадиган Time журнали таҳририяти Германия канцлери Ангела Меркелни “Йил одами” деб эълон қилди.

“Йил одами” номи, Time журнали бош муҳарририга кўра, тугаб бораётган йилда жаҳондаги воқеаларга ижобий ёки салбий маънода энг кўп таъсир ўтказган кишига берилади.

Бу йил мазкур ном учун Меркелдан ташқари Россия президенти Владимир Путин, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, “Исломий давлат” гуруҳи раҳбари Абу Бакр Бағдодий, АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп ҳамда афроамерикаликлар ҳақлари учун курашаётган Black Lives Matter ташкилоти фаоллари беллашган.

Германия канцлери Ангела Меркел номзодлар рўйхатига жорий йил давомида мунтазам равишда жаҳондаги асосий сиёсий ва иқтисодий воқеалар марказида бўлгани, айни пайтда муҳожирлар билан боғлиқ бўҳрон туфайли қаттиқ танқидга учрагани боис киритилган.

Time журнали “Йил одами” номини 1927 йилдан бери ҳар йили декабрь ойида эълон қилади.

XS
SM
MD
LG