Линклар

Тошкентда тарихчи олим Гога Ҳидоятов вафот этди


Профессор Гога Ҳидоятов.

Профессор Гога Ҳидоятов.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тарих фанлари доктори Гога Аброрович Ҳидоятов 10 декабрь куни 85 ёшида вафот этди.

Бу хабарни Озодликка тасдиқлаган олимнинг яқинлари профессор Ҳидоятов сўнгги йилларда “Турк цивилизацияси” номли монографияси устида иш олиб боргани, бу машаққатли меҳнат кекса ёшли, бироқ серғайрат домланинг силласини қуритганини айтишди.

Москва Давлат университетида таҳсил олган тарихчи Гога Ҳидоятов қарийб 50 йил давомида Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Шарқшунослик институтида, Тошкент Давлат университетида, Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигида ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ишлаган.

У 15 дан зиёд китоб ва 100 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи эди.

Яқинларининг айтишларича, Гога Ҳидоятов бугун Тошкентдаги Чиғатой қабристонига дафн этилади.

XS
SM
MD
LG